Украина президенти Пётр Порошенко ёшлигида шифохонада тунги навбатчилик чоғида рафиқаси Марина ўрнига мижозларга укол қилганини тан олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тиббиёт ишчиси куни билан «112 Украина» телеканалида қилган чиқишида у шифокор ўз касбини севиши лозимлигини, акс ҳолда бу соҳада ишлай олмаслигини таъкидлаб ўтди.
Порошенконинг сўзларига қараганда, у 18 ёшида Маринанинг навбатчилигида у билан бирга бўлганини ва шу боис соҳани яхши билишини айтиб ўтди.
«Баъзан биз тартибни бузардик. Мен унга бирор соат ухлаш имкониятини бериб, ўзим эмлашлар ўтказардим, врачлар қиладиган ишни қилардим, ана ўшанда бу қанчалик оғир меҳнатлигини тушанганман», — деди Порошенко.
Изоҳ (0)