Суриянинг Идлиб шаҳрида худкуш «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳи етакчиларидан бирига суиқасд уюштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Аби Зур Ғаффорий масжидидан гуруҳнинг асосий мафкурачиларидан бири ҳисобланган шайх Абдулла ал-Мухайсиний чиққан пайтда жангари ўзини портлатиб юборган.
Бунинг оқибатида ал-Мухайсинийнинг икки тан соқчиси ҳалок бўлган, яна тўққиз киши яраланган.
Шайхнинг ўзи жароҳат олган-олмагани ҳақида маълумот йўқ.
Идлибда «Жабҳат ан-Нусра» бошқа экстремистик гуруҳларга қарши кураш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)