Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ирландия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдриан Макдэйдни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди ва уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон—Ирландия муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада кенгайтириш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)