Боксчи Флойд Мейвезер ҳамда UFC жангчиси Конор МакГрегорлар ўртасидаги жанг 26 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Sports.ru» сайти маълумот берди. Аввалроқ афсонавий боксчи Майк Тайсон ўзининг Facebook саҳифасида жанг санасига ойдинлик киритиб ўтганди.
Бокс қоидалари асосида ўтадиган жангга Лас-Вегасдаги арена мезбонлик қилади.
Флойд Мейвезер профессионал боксда 49 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган. Унинг сўнгги жанги филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши ўтиб, Мейвезер очколар ҳисоби бўйича зафар қучганди.
Аралаш қоидалар жангчиси Конор МакГрегор эса карьераси давомида 24 та жанг ўтказган ва 21 ғалабага эришган. Яна 3 та жанг ирландиялик спортчининг мағлубияти билан якун топган. Мейвезерга қарши тўқнашув унинг учун бокс қоидалари асосидаги биринчиси бўлади.
Изоҳ (0)