Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид ва таълим муассасалари тўлайдиган ягона ижтимоий тўлов миқдори қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
«Биринчидан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги масжид ва таълим муассасаларининг нотижорат ташкилот сифатида фаолият юритишини инобатга олиб, улар томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўловнинг миқдорини қайта кўриб чиқиш зарур», — таъкидлади давлат раҳбари.
Мазкур ташаббус Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва имом-хатибларга қулайликлар яратиш бўйича таклифлар қаторида саналди.
Изоҳ (0)