АҚШнинг Boeing корпорацияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясини Boeing 787 Dreamliner самолётларининг муваффақиятли, аварияларсиз эксплуатацияси учун мукофотлади. Бу ҳақда, авиакомпания матбуот хизматига асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2016 йили иккита Boeing 787 Dreamliner самолётига эга бўлган эди. 2016 йил сентябрида авиакомпания уларнинг эксплуатациясини бошлади.
Бугунги кунда ушбу лайнерларда Дубай, Деҳли, Амритсар, Истанбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапурга рейслар амалга оширилмоқда.
Шу йилнинг 27 июлида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Boeing 787 Dreamliner’да Тошкентдан Нью-Йоркка биринчи тўхташсиз рейсни амалга оширади.
2016 йили «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва Boeing ҳамкорликнинг 20 йиллигини нишонлади.
Изоҳ (0)