Туркиянинг асосий мухолиф сиёсий ташкилоти — Халқ-республикачи партиясидан сайланган депутат Энис Берберўғли давлат сирини ошкор қилишда айбланиб 25 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, Берберўғли Сурияга кетаётган Миллий разведка ташкилоти юк машиналарининг тинтув қилиниши билан боғлиқ ишга алоқадорликда айбланмоқда.
Ушбу воқеа 2014 йил январида Адана вилоятида рўй берган эди. Разведка ташкилотининг Сурияга кетаётган юк машиналари тинтув қилинганида, улардан кўп миқдорда қурол-аслаҳа топилган эди.
Изоҳ (0)