АҚШнинг янги маъмурияти Россия билан муносабатлар ёмонлашувини тўхтатишга уринмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Илгари айтганимдек, бизнинг муносабатларимиз энг ёмон аҳволга келиб қолди. Бизнинг мақсадимиз — муносабатларни барқарорлаштириш», — таъкидлади сиёсатчи Сенатнинг ташқи ишлар бўйича қўмитасида ўтказилган эшитувларда.
«Биз биринчи галда умумий хулосага кела оладиган бир жуфт соҳада ишламоқдамиз, бу Россия билан муносабатларимизнинг манфаатларимизга жавоб берадиган шаклда тикланишига йўл кўрсатади», — қўшимча қилди Тиллерсон.
Изоҳ (0)