АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий бошқармаси (NHTSA) Элон Маскка тегишли Tesla компаниясининг Model X кроссоверининг биринчи краш-тести акс этган видеони эълон қилди. Синов шу йили ўтказилган, аммо унинг аниқ санаси маълум эмас, деб хабар беради TJournal.
Автомобиль SUV (Sport Utility Vehicle) тоифасидаги машиналар орасида хавфсизлик бўйича энг юқори баҳони олди.
NHTSA назорати остидаги юзма-юз тўқнашувга тенг вазиятни кўзда тутган эди. Model X’нинг устунлик тарафи сифатида олдинда двигателнинг йўқлиги тан олинди, негаки бу кузов деформацияси зонасини кенгайтириш имконини берди.
NHTSA олд ўриндиқлардаги йўловчи ва ҳайдовчининг бўйни, боши, кўкраги ва оёқлари қандай жароҳат олиши мумкинлигини ўрганиб чиқди. Ўрта бўйли эркак ва аёл манекенларидан фойдаланилди. Иккови ҳам хавфсизлик камарлари билан мустаҳкамлаб қўйилди. Сўнг Tesla Model X 56,3 километр/соат тезликда тўсиққа урилди.
Шунингдек, кроссовернинг ёндан тўқнашуви акс этган видео чоп этилди. Соатига 62 километр тезликдаги тўқнашув ҳаракатсиз объект тўқнашувини ўрганишга хизмат қилди.
Изоҳ (0)