13 июнь куни Ўзбекистон божхона қўмитаси раҳбари Муиджон Тоҳирий МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг 65-йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Йиғилиш чоғида Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев ҳамда Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон божхона хизматлари раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Озарбайжон етакчиси йиғилиш давомида самарали музокаралар олиб борилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига умид билдирди.
Илҳом Алиевнинг сўзларига қараганда, божхона хизматлари мамлакатлар ривожида, бюджет даромадларини таъминлашда ва иқтисодий тараққиётнинг умумий динамикасида муҳим ўрин тутади.
Илҳом Алиев мажлис ишига омадлар тилаб қолди.
Изоҳ (0)