АҚШ ўзининг Суриядаги ҳарбий контингентини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда «Сурия эркин армияси» мухолиф қуролли гуруҳи бригадаларидан бирининг вакили Абу ал-Атира баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Ат-Танф шаҳрида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ҳарбий базаси жойлашган. Улар бу ерда қуролли мухолифат гуруҳларига ИШИДга қарши курашда ёрдам беради.
Ал-Атиранинг сўзларига қараганда, АҚШ эндиликда аз-Закфда янги база яратиш ишларини бошлаб юборди. У ат-Танфдан 60–70 километр шимоли-шарқда жойлашган.
«Янги база ойлар давомида ўрганилди, эндиликда у расмий базадир», — таъкидлади ҳарбий.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)