Қатарлик тадбиркор Муътаз ал-Ҳаят аҳолини сут маҳсулотлари билан таъминлаш учун 4 минг сигир сотиб олди ва эндиликда уларни мамлакатга етказиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Сигирлар АҚШ ва Австралияда сотиб олинган. Улар Қатарга етказилиши учун умумий миқдорда 60 рейс амалга оширилиши талаб этилади. Қатарда ўз сут маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши июнь ойининг охиридан бошланиб, июль ойининг ўрталаригача мамлакатдаги сутга бўлган талабнинг учдан бирини қондириши кутилмоқда.
ал-Ҳаят илгари Доҳа яқинида ҳайвонотчилик фермасини очиб, сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирган эди, аммо сигирлар денгиз йўли орқали олиб келиниши режалаштирилган эди. Араб давлатлари Қатар билан алоқани узганидан сўнг у харидларни тезлаштиришга мажбур бўлди. Сигирларни етказишнинг ўзи 8 миллион долларга тушиши айтилмоқда.
Илгари Қатар сут маҳсулотларини Саудия Арабистонидан харид қиларди.
Изоҳ (0)