АҚШнинг Жоржия штати, Патнам округида қамоқхона автобусида бошқа ерга ўтказилаётган икки маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Маҳбуслар икки қўриқчини отиб ташлаб, автобусдан чиқди, сўнг автомобилда қочиб кетди. Полиция маълумотларига қараганда, улар яшил рангдаги Honda’ни олиб қочган.
Маҳбусларнинг исмлари — Дони Расселл Роу ва Рики Дьюбоз.
ABC News’га кўра, Роу 2002 йилдан, Дьюбоз эса 2015 йилдан буён ҳибсда эди. Улар қуролли талончилик ва бошқа жиноятлар учун қамалганди.
Изоҳ (0)