Сурия президенти Башар Асад акасининг беваси Германияга бошпана сўраб мурожаат қилди ва ўз иши бўйича қарорни мамлакат ғарбидаги қочоқлар марказларидан бирида кутмоқда. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Шимолий Рейн — Вестфалия федерал ери Варендорф тумани мансабдорлари бошпана ҳақидаги ноодатий аризага дуч келди. Сурия ва Ливан паспортларига эга бўлган аёл фуқаролик уруши туфайли Суриядан қочган бошқа муҳожирлардан таънага қолган.
Маҳаллий ҳокимият вакили аёлга бошпана бериш рад этилганлиги, бунга жавобан у апелляция берганлигини маълум қилди.
Аввалроқ Westfälische Nachrichten маҳаллий газетаси Фотима Масуд Асад Варендорфдаги муҳожирлар учун бошпанада йил бошидан буён яшаётганлигини маълум қилган эди. Аёл унинг эри 2014 йилда ўлдирилгандан сўнг Суриядан қочган. Бунга унинг ҳукумат томонидан таъқиб этилиши сабаб бўлган.
Изоҳ (0)