Анқара бош прокурори Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишини диний раҳнамо ва мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг ташкилоти буюртма қилганини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, қотиллик ижрочиси — Мавлуд Олтинтош Кипрга ташрифи чоғида ушбу ташкилот аъзолари билан алоқа қилган.
Шунингдек, Олтинтошнинг буюмлари орасидан қотиллик режаларига оид ёзувлар топилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)