Италия пойтахти Рим мэрияси шаҳарнинг тарихий фаввораларида чўмилишни, уларнинг атрофида овқатланиш ва ифлос қилишни тақиқлаб қўйди. Бу талабларга амал қилмаганлар 240 еврогача бўлган жарималарга тортилади, деб хабар беради «РИА Новости».
Фармонни Рим мэри Виржиния Ражи имзолади.
Янги қоидалар 40 та энг машҳур фаввораларга оиддир. Улар орасида Треви, Тўрт дарё фавворалари, Навона пьяццаси ҳамда Аква-Паола монументал фаввораси бор.
Илгарироқ пойтахт маъмурияти Треви фавворасига яқинлашишни тақиқламоқчи бўлган эди. Ташаббусга кўра, махсус ташкил қилинган коридор орқали туристлар фавворани кўриши мумкин бўлади, аммо унга яқинлаша олмайди.
Изоҳ (0)