Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон ат-Таний амирликнинг дўстлари ва иттифоқдошлари қаторида Франция, Буюк Британия ва Германияни тилга олиб ўтди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Париждаги чиқиши чоғида ташқи ишлар вазири дўст давлатлар бўйлаб турне уни, Франция пойтахтидан ташқари, Лондон ва Берлинга олиб келганини тасдиқлади.
Ат-Таний Қатар «ҲАМАС» ва «Мусулмон биродарлар» радикал ташкилотларини молиялаштиргани борасидаги айбловларни қатъиян инкор қилди ҳамда Европа давлатларининг Қатарга қарши санкцияларни бекор қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.
Изоҳ (0)