• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жонли ижрога тайёрмисиз, жаноб Бабаян?

    1994 — Рустам Акромов

    Азамат Абдураимовнинг 1994 йилги Осиё ўйинларида Жанубий Корея дарвозасига урган голини эсласангиз керак. Ўзбекистон финалга чиқиши учун имконият деярли йўқ эди. Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов мураббийлик қилган жамоанинг гуруҳдан чиқиб олганиёқ кўпчилик учун катта воқелик бўлган бир пайтда, футболчилар қитъанинг энг кучли дея эътироф этилаётган жамоасини ҳам мағлуб эта олганди.

    Бутун учрашув кореяликлар устунлигида ўтди. Юрий Шейкин дарвозаси олдида юзага келган вазиятлар қандайдир мўъжиза туфайлигина Ўзбекистон дарвозасининг ишғол этилмаслиги билан тугайверган. Ва ниҳоят биттагина аниқ зарба Ўзбекистонни финалга олиб чиққанди. Мана шундай бир пайтда кореяликларнинг аҳволини тасаввур қилиш қийин эмас. Агар ўша учрашув яна беш марта ўтказилса, ҳаммасида Кореянинг қўли баланд келиши катта эҳтимол эди. Бироқ ютилиши керак бўлган ўйинни фаворит бой бериб қўйди. Даҳшатли ярим финални бошдан кечирган Ўзбекистон эса финалда Хитойни ўз измига сола билди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    1999 — Маҳмуд Раҳимов

    1999 йил Маҳмуд Раҳимов жамоаси узоқ йиллар давомида ёддан чиқмайдиган учрашув ўтказди. Амирлик термасига қарши беллашув бор-йўғи Осиё кубогининг саралаши доирасида эди, тўғри. Бироқ ундаги вазият ва шароитдан келиб чиқиб, қозонилган ғалаба ўша саралашни пешқадам сифатида якунлаган футболчиларнида салкам қаҳрамон даражасига кўтарди.

    БАА саралаш ўйинларига мезбонлик қилган мамлакат сифатида Осиё кубогига ягона йўлланмани ютиб олиш учун асосий фаворит саналарди. Тақвим шундай тузилдики, унда Амирлик термасининг асосий рақиби Ўзбекистон қоқилиши учун барча чора кўрилди. Саккиз кун ичида тўртта ўйинда майдонга тушиш ҳазилакам иш эмас, бундай ҳолат фақат Осиёда бўлиши мумкин. Рақиблар эса босқичма-босқич кучайиб бориши керак эди. Аввалги тўрт кунда Бангладеш ва Шри-Ланка термалари бир хилда — 6:0 ҳисобида таслим қилинди. Олтинчи кундаги учинчи ўйиннинг ўзиёқ футболчиларни толиқтирганди. Бу нарса Ҳиндистон билан ўйинда ҳам сезилди — 3:2. Ғалаба келтирган голлар ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида киритилди. Ҳиндистон бир тур аввал дам олгани учун ҳам, унга қаршилик кўрсатиш Раҳимов жамоасидан катта куч талаб қилди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Ва ниҳоят сўнгги учрашув мезбон БАА термасига қарши. Буни қарангки, мезбонлар ҳам Ўзбекистон билан ўйин олдидан битта турни ўтказиб юбориб, анча тикланиб олишганди. Ўзбекистон эса саккизинчи кундаги тўртинчи учрашувда майдонга тушди. Энди ҳис қилгандирсиз ўша ғалаба нега узоқ муддат ёддан чиқмаслигини. 71-дақиқада Миржалол Қосимовнинг ажойиб тўп узатмасини Максим Шацких голга айлантирди — Ўзбекистон Осиё кубогида!

    2012 — Вадим Абрамов

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Вадим Абрамов мураббийлик қилган жамоа 2012 йил Япониядан ғалаба билан қайтган кунни эслаймиз. Марҳум Шадрин томонидан урилган гол ва яна бир тарихий ғалаба. Японлар учун 3 очко у қадар шарт эмасди, дерсиз. Бироқ кунчиқар юрт термаси ўз майдонида мағлуб бўлишни ҳар қандай вазиятда ҳам ор деб билади. Тожикистонга қарши беллашувда етакчи футболчилар сариқ карточкалар олиб, Японияга қарши ўйинни қўйиб юборадиган бўлганди. Шунга қарамай, асосий футболчиларсиз ўйнаган Ўзбекистон термаси Япониядан 3 очко олиб қайтди.

    2012 — Миржалол Қосимов

    2012 йил Миржалол Қосимов мураббийлик қилган жамоада ҳам тарихий ғалаба қайд этилди. Бунга қадар Ўзбекистон форслардан устун келишни уддалай олмаганди. Тожикистонга қарши ўйиндаги айёрликни ФИФА кечирмагани, асосий футболчилар Япониядан кейин Эронга қарши ўйинни ҳам қўйиб юборгани, ҳакам яққол голни инобатга олмагани форсларнинг Тошкентдан ғалаба билан қайтишига, Вадим Абрамовнинг эса истеъфосига сабаб бўлганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жавоб ўйинида Қосимов бошчилик қилган жамоа «Озоди» стадионида 3 очко ишлаб олди. Стандарт вазият, Улуғбек Бақоевнинг 71-дақиқадаги голи. Биз унгача ҳам, ундан кейин ҳам Эронни қайтиб мағлуб эта олмадик.

    Тўғри, кейинроқ Ўзбекистон барибир 2014 йилги Жаҳон чемпионатидан четда қолди. Амирликлардаги қаҳрамонликдан кейин Осиё кубоги биз учун шармандали ўтгани ҳам рост. Абрамовнинг Япониядаги ғалабаси деярли чангга айланиб кетди. 1994 йилги ғалабадан кейин эса Ўзбекистон термаси катта ғалабаларга қайтиб яқинлашмади. Бироқ ўша 90 дақиқали ўйинлар хотирамизда узоқ муддат сақланиб қолди.

    2017 — навбат Бабаянга

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мен буни нега эсладим? Бугун Бабаян жамоаси худди юқоридагилар каби синовдан ўтади. У қўли остидаги жамоа тарихдаги энг кучлиси экани ҳақида айтишдан чарчамади. Энди эса таркибига кучли ирода, метин ҳимоя, яхши тактика ва футболчилар кўзидаги ўт жуда керак. Ҳозир ўзбекистонлик мухлислар футболчилардан умидвор. Марҳамат, жаноб Бабаян, навбат сизники.

    12.06.2017, 11:12   Изоҳ (0)   45091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореяда сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди (видео)

    Дунё | 21 июл, 13:10

    Ўзбекистон нега Осиёнинг энг қиммат терма жамоасига айланди?

    Спорт | 21 июл, 13:05

    Netflix 2025 йилнинг биринчи ярмида энг кўп томоша қилинган сериал ва фильмлар рўйхатини эълон қилди

    Кино | 21 июл, 13:00

    “Ўзгидромет” 22 июлда неча даража иссиқ бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:54

    Голливуднинг энг шов-шувли 7 та тўйи

    Лайфстайл | 21 июл, 12:50

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.