Италия полицияси Эмилия-Романья марказий вилоятидаги уй музлаткичидан янги туғилган чақалоқ жасадини топди. Бу ҳақда, маҳаллий ОАВга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Болани қидириш ишлари 6 июнь, сешанба куни бошланган эди. Ўша куни Милярина шаҳрида яшовчи 40 ёшли аёл қон кетиши билан маҳаллий шифохонага мурожаат қилган ва деярли шу заҳоти ҳушини йўқотган. Ўзига келган аёл бир неча кун аввал қаттиқ йиқилиб тушганини таъкидлаган.
Бироқ ўтказилган текширувлардан сўнг шифокорлар аёл тиббий муассасага муддатидан олдинги туғуруқ ёки абортдан сўнг келганлигини аниқлади.
Шифокорлар ҳодиса ҳақида полицияга маълум қилди, улар икки кун давомида аёл эри ва олти нафат фарзанди билан истиқомат қилувчи уйда тинтув ўтказди. 8 июнь, пайшанба куни бола қаерда эканлигини аёлнинг ўзи маълум қилди: у олти ойлик ҳомила туғилгандан кейин уни совуткич музхонасига солиб қўйганлиги аниқланди.
Фожиа сабабларини аниқлаш учун прокуратура суриштирув олиб бормоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари бола ўлик туғилган-туғилмаганлиги, шунингдек, эр-хотиннинг оилавий ҳаёти шароитларини аниқлаши лозим. Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, кўп фарзандли оила жуда ёмон шароитда яшаган.
Изоҳ (0)