Россиялик машҳур футбол мутахассисларидан бири Леонид Слуцкий Англиянинг «Халл Сити» клуби билан шартнома имзолади, деб хабар берди «Sports.ru» нашри.
Шартнома шартлари ва унинг қанчага мўлжаллангани борасида аниқ маълумот келтирилмаган. «Халл Сити» Премьер-лиганинг жорий мавсуми якунига кўра, элита билан хайрлашганди. Слуцкий «йўлбарслар»ни АПЛга қайтаришга уриниб кўради.
Маълумот учун, мисрлик бизнесмен Ассем Аллам ва унинг ўғли Эҳабу эгалик қилувчи «Халл Сити» ўтган мавсум давомида учта мураббий билан ишлашга мажбур бўлди.
Слуцкий сўнгги бир йилдаги тўртинчи мутахассис бўлди. Унгача Стив Брюс, Майк Фелан, Марк Силва каби мураббийлар ўзаро ўрин алмашган бўлиб, якунда барчасига чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилган.
Россиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи мамлакат миллий терма жамоаси бўлиб турганди. Унинг шогирдлари Евро—2016 мусобақасида муваффақиятсиз иштирок этди. Слуцкий бошқарувида Россия термаси жами 13 та ўйинда майдонга тушиб, шуларнинг 6 тасида ғолиб чиқди ва 5 тасида имкониятни бой берди. У Москванинг «ЦСКА» клубидаги ёрқин фаолиятидан кейин миллий терма жамоага жалб этилганди.
Изоҳ (0)