«Чўқинтирилган ота» мухлислар фикрига кўра барча замонлар ва халқларнинг энг яхши фильми деб топилди. Рейтинг Британиянинг нуфузли Empire журнали ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра тузилди, деб хабар беради «РИА Новости».
1972 йилги кинокартина режиссёр Фрэнсис Форд Коппола томонидан олинган машҳур трилогиянинг биринчи қисмидир. У Марио Пьюзонинг шу номли романи мотивлари бўйича олинган.
Иккинчи ўринни Ирвин Кэшнернинг «Юлдузли жанглар: 5-қисм — имрерия жавоб зарба беради» фильми эгаллади. Учликка Кристофер Ноланнинг «Қора рицарь» фильми якун ясади.
Биринчи ўнликка, шунингдек, «Шоушенкдан қочиш», «Жиноий ўқишлар», «Индиана Жонс: Йўқотилган Нуҳ кемасини қидириб», «Узуклар ҳукмдори: Узук биродарлиги» сингари фильмлар кирди.
Изоҳ (0)