Нигериянинг Майдугури шаҳрига «Боко Ҳарам» радикал ҳаракати жангарилари тарафидан уюштирилган ҳужум оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Борно штати полицияси комиссари Дэмьен Чуквунинг сўзларига қараганда, жангарилар шаҳар атрофига 7 июнь кечаси ҳужум уюштирган. Уларда зенит қуроллари бўлгани айтилмоқда.
Ҳужум оқибатида, шунингдек, 40 киши жароҳатланди.
Айрим маълумотларга қараганда, жангарилар масжидларга ҳужум уюштирган.
Изоҳ (0)