Македония бош вазири Зоран Заев НАТО таркибига қўшилиш учун мамлакат номини ўзгартиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълумки, Греция қадимги Македония меросига даъвогарлик қилади. Шу боис у бугунги Македония расман Югославиянинг Македония собиқ республикаси деб аталишини талаб қилиб келмоқда.
«Иккита йўл мавжуд: ёки муаммони бартараф қилиш, ёки НАТО таркибига вақтинчалик ном остида кириб, Греция билан бизнинг конституцион номимизга бўлган эътирози юзасидан муҳокамани давом эттириш. Улар бизнинг Евроиттифоқ билан интеграцияга интилишимиз кучли эканлигини билади», — деди Заев «МРТ» миллий телеканали эфирида.
Изоҳ (0)