ИШИД террорчилари май ойининг охирида Покистонда олиб қочиб кетилган икки нафар Хитой фуқароси қатл этилганини маълум қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Покистонда хитой тилидан дарс бериб келган икки киши 24 май куни Кветта шаҳрида ўғирлаб кетилган эди. Уч нафар хитойлик — бир эркак ва икки аёл бозордан уйга пиёда қайтаётганида Toyota автомобили уларнинг йўлини тўсган. У ердан қуролли одамлар тушиб, бир аёл ва бир эркакни машинага солиб олиб кетган. Учинчи аёл қочишга муваффақ бўлган, негаки ўткинчи эркак уни ҳимоя қилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)