Ҳиндистон ҳарбийлари 8 июнь куни Покистон ҳудудидан Жамму ва Кашмир штатига киришга уринган етти нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Охирги икки сутка давомида жангарилар билан бир қанча тўқнашувлар рўй бергани айтилмоқда. Жангарилар ёнидан катта қурол захиралари топилган.
Тўқнашувлар Гурез, Наугам, Ури ва Мачил секторларида юз берган.
Изоҳ (0)