Жанубий Корея томонидан Япон денгизида қутқариб олинган тўрт нафар КХДР фуқаросининг икки нафари ортга қайтмасликка қарор қилди, икки нафари эса Шимолга қайтадиган бўлди. Бу ҳақда, «Рёнхап» агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур маълумотни Корея миллий бирлашиш ишлари бўйича вазирлик тақдим этди. Аниқлаштирилишича, гап 60 ёшли эркак ва унинг 20 ёшли ўғли ҳақида кетмоқда — айнан улар Жанубий Кореяда қолиш ниятини билдирган.
Шимолий Кореядан Жанубга одамларнинг қочиб ўтиши — кенг тарқалган ҳолат. Айримлар денгиз орқали ўтишга ҳаракат қилади, аммо денгиз йўли бир қатор хавфли ҳодисалар билан боғлиқлиги туфайли қочқинлар очиқ денгизда ҳалокатга учраб туради.
Изоҳ (0)