Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мьянма қуролли кучларининг Y-8 ҳарбий-транспорт самолёти 29 нафар йўловчиси жасадлари Андаман денгизидаги қидирув-қутқарув операцияси вақтида топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Асосий қидирув ишлари Тавой шаҳридан жануби-ғарбда, қирғоқдан тахминан 30 километр масофада олиб борилмоқда. Қидирув ишларига Мьянма ҳарбий-денгиз кучлари кемалари, авиация ва маҳаллий балиқчилар жалб этилган.

Ҳозирча самолётнинг омон қолган бирорта йўловчиси топилгани йўқ. Армия қўмондонлиги баёнотига кўра, қидирув-қутқарув операцияси давом этади.

Самолёт бортида 108 киши — ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари бўлган. Йўловчиларнинг 70 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлиб, уларнинг 15 нафари болалар эди. Экипаж 14 кишидан иборат бўлган.

Y-8 самолёти 7 июнь куни мамлакат жанубидаги Танинтайи вилоятидаги Мей шаҳридан ҳавога кўтарилиб, Янгон томон парвоз қилаётган эди. Самолёт бўлаклари денгиздан топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди