Словенияда АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп «изларидан» экскурсиялар ўтказила бошланди. Бу ҳақда, The Huffington Post’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Дональд Трампнинг рафиқаси дунёга келган Севница шаҳри шу йўл билан ўзига туристларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Экскурсияни бирйўла бир неча компания ўтказмоқда.
Дастур таркибига Меланиянинг болалиги ўтган уйга, у таҳсил кўрган бошланғич мактабга, унинг онаси ишлаган фабрикаларга ташриф киради.
Бундан ташқари, тур ўз ичига дегустацион ва гастрономик сафарларни ҳам олади.
Турнинг нархи — 90–300 доллар.
Изоҳ (0)