Мавритания бир қатор араб ва бошқа давлатлардан сўнг Қатар билан дипломатик алоқаларини тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Қатар билан дипломатик муносабатларни тўхтатиш ҳақидаги қарор унинг мазкур сиёсатини давом эттиришдаги ўжарлиги билан боғлиқлиги таъкидланди.
«Қатар бир қатор араб мамлакатларида анархия ва тартибсизликни ёйиш бўйича иш олиб борди. Қатарнинг ҳудуддаги сиёсати террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва экстремистик ғояларни тарқатиш билан боғлиқ эди», — дейилади баёнот матнида.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь, душанба куни Миср, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Доҳани террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлашда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларини тўхтатишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)