Саудия Арабистони Маданият ва ахборот вазирлиги 5 июнь, душанба куни Қатарнинг Al Jazeera телеканали офисининг ёпилиши ҳақида эълон қилди. Бошқарма сайтида маълум қилинишича, телеканалнинг қироллик ҳудудида эшиттиришлар узатиш лицензияси чақириб олинади.
Вазирлик мазкур қарорга телеканалнинг террорчилик ташкилотлари ғояларини илгари сурганлиги, Яманда давлат тўнтариши уюштирган хусийларни қўллаб-қувватлаш ва саудияликлар орасида ихтилоф чиқаришга уринишлари сабаб бўлганлигини маълум қилди.
«Телеканал Саудия Арабистони Қироллиги суверенитетига даҳл қилувчи ивғогарлик билан шуғулланган», — дея таъкидланади хабарда.
Аввалроқ 5 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва БАА Доҳани террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлашда айблаб, Қатар билан дипломатик муносабатларни тўхтатишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)