Лондондаги терактнинг учинчи ижрочиси ким эканлиги маълум қилинди, деб хабар беради «Газета.ru».
Corriere della Sera нашрига кўра, учинчи террорчининг исми Юсеф Загбадир.
Загба 1995 йили Марокашда туғилган бўлиб, унинг онаси италяндир. 2016 йил мартида у Болонья аэропортида тўхтатилган — у Туркияга йўл олиб, у ердан Сурияга ўтмоқчи бўлган.
Террорчилик айби Загбага қўйилмаганига қарамай, у қора рўйхатга киритилган.
Муқаддам Скотленд-Ярд Лондон терактининг икки ижрочиси исмини маълум қилган эди.