Австралиянинг Олбери шаҳри аэропортида ҳаво кемаси ҳожатхонасида бомба ҳақидаги ёлғон таҳдидли хат топилгандан сўнг йўловчилар самолётни тарк эта бошлади. Бу ҳақда полицияга таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Бортида 42 нафар йўловчи бўлган самолёт эвакуация қилинган, бир нафар эркак ҳибсга олинган.
«Ҳеч нарса топилмади, ҳеч ким учун таҳдид йўқлиги аниқланди», — дейди полиция вакили.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, кимдир «Багажларни қолдиринг. Самолётни тарк этинг, қочинг», — деганини эшитган. Йўловчилар учиш-қўниш йўлагига сакрай бошлаган.
Изоҳ (0)