NASA астронавтлари космик шароитда учинчи катта ёнғин келтириб чиқариш учун Cygnus хусусий космик юк ташувчисини тайёрлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик бу каби ёнғинларни ишдан чиққан кемалар бортида ўтказади. Бундан мақсад — Марс ва бошқа сайёраларга парвоз чоғида келиб чиқиши мумкин бўлган бу каби фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик кўриш.
«Яқиндагина фазода ҳақиқатга ўхшаш ёнғин уюштириш имкониятимиз туғилди, Saffire’даги тажриба олов тортишиш кучи йўқлигида ўзини қандай тутишини ўрганишда ёрдам берди. Кейинги тажрибалар — Saffire-4,5 ва 6 ёнғинларни янада кенг миқёсли қилиб, оловни ўчириш ва ёнғин оқибатларидан қутулиш бўйича тизимларни текшириш имконини беради», — маълум қилди NASA’нинг Гленн номли тадқиқот маркази вакили, тажриба раҳбари Дэвид Урбан.
Saffire тажрибалари Урбан жамоаси томонидан ўтган йили бошланган эди.
Изоҳ (0)