ИШИД террорчилик гуруҳи Буюк Британия пойтахтидаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб ёзади «РИА Новости» Reuters’га таяниб.
Лондонда кетма-кет ҳужумлар 4 июнга ўтар кечаси содир этилди. Лондон кўпригида автомобиль пиёдалар устига бостириб борди, шундан сўнг пичоқлар билан қуролланган уч террорчи машинадан тушиб, ўткинчиларга ҳамла қила бошлади. Воқеа жойига етиб келган полиция жиноятчиларни йўқ қилди. Терактда етти киши қурбон бўлди, 48 киши турли даражадаги жароҳат ва шикастланишлар олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)