Бугунги кунда дунё эътибори Москва ва Ғарбнинг мураккаб муносабатларига қаратилган, бироқ Россия келажагини белгилаб бериши мумкин бўлган бошқа мамлакатлар ҳақида ҳам унутмаслик лозим, деб ёзади Time. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Пекин билан ҳамкорлик, жумладан, Ғарб санкциялари туфайли Москва учун муҳим аҳамиятга эга. Мақола муаллифининг фикрича, у ҳеч қачон ҳақиқий дўстликка айланмайди: унинг сўзларига қараганда, Хитой Россия билан бажонидил савдо-сотиқ қилади, бироқ бошқа мамлакатлар, айниқса Марказий Осиёга таъсир кўрсатиш масаласида у билан рақобат қилади.
Рейтинг иккинчи ўрнидан Япония жой олган. Токио билан манфаатли ҳамкорлик юзасидан япон технологиялари ёрдамида саноатни модернизация қилиш, шунингдек, Хитойга қарши тура олиш эҳтимолини яратиш санаб ўтилади. Бироқ Россия ва Япония муносабатларини Курил ороллари атрофидаги можаро мураккаблаштиради.
Суриядаги операцияни бошлаган Россия ҳудудда муҳим рол ўйнай бошлади. У Саудия Арабистони билан жанг майдонининг турли томонларида бўлишига қарамасдан, давлатлар ҳар иккала мамлакат иқтисодиёти учун вайронкор бўлган нефть нархларининг тушишини тўхтатиш ва келишишга эришди.
Туркиянинг Ғарб билан муносабатлари ёмонлашиши фонида Анқара ва Москванинг янада яқин муносабатлар ўрнатишига тобора кўпроқ сабаблар юзага келмоқда.
Инқироз ичида қолган Венесуэла мақола муаллифи рейтингининг бешинчи ўрнидан жой олган. Муаллифнинг таъкидлашича, 2016 йилнинг охирида АҚШнинг Citgo нефть компанясига эгалик қилувчи PDVSA давлат нефть компанияси «Роснефть»га 49,9 фоиз акцияларини киритган. Агар венесуэлаликлар қарзини муддатида тўлай олмаса, «Роснефть» Citgo акциялари назорат пакетини қўлга киритиш имконига эга бўлади.
Изоҳ (0)