The New Times журнали бош муҳаррири Евгения Албац унинг ёпилишини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Албац эълон қилган журнал муқовасида «Биз билан бўлганингиз учун раҳмат» деб ёзилган. Постингга келтирилган изоҳда у журналнинг қоғоз версияси ёпилишини тасдиқлади.
Унинг таъкидлашича, журнал замон тенденциясига риоя этади ҳамда, бошқа кўплаб нашрлар сингари, онлайн-версиясини тақдим этиб боради.
Изоҳ (0)