Мексика шимолидаги Чиуауа штати Куатемок шаҳридаги барда қуролли ҳужум содир этилди. Бу ҳақда, ҳудуд бош прокуратурасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
АК-47 автомати билан қуролланган номаълум жиноятчининг ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлган, яна 22 киши жароҳат олган. Жабрланувчилар шифохоналарга етказилган.
Штат расмийлари ҳодисага икки рақобатчи жиноий гуруҳ ўртасидаги можаро сабаб бўлганлигини тахмин қилмоқда. Ҳужум ортида ким турганлиги ҳозирча номаълум.
Чиуауада жорий йил бошидан буён 700 дан ортиқ қасддан содир этилган қотиллик қайд этилган, бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан анча юқори кўрсаткичдир.
Изоҳ (0)