БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган Grand Hyatt Dubai меҳмонхонасида аёллар учун Ramadan Tent — оғиз очиш учун усти ёпиқ чодир ишга туширилди. Бу ҳақда UAEInside хабар бермоқда.
Ушбу ўзига хос чодирга фақат аёллар келиши мумкин. Тент ҳар кеча ишлайди.
Бу ерда турфа таомлар тақдим этилади. Шунингдек, чодирда оғиз ёпиш мумкин. Бундан ташқари, чодирда кўнгилочар хизматлар ҳам ишлайди, тадбирлар ўтказилади, чилим таклиф қилинади.
Аёллар махсус таом буюртма қилиши ёки 195 дирҳам тўлаб, «Швед столи»дан баҳраманд бўлиши мумкин. Чодир 250 кишига мўлжалланган.
Изоҳ (0)