Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олтинкўл туманидаги «Бахт имкон ривож чорваси» кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бу ерда 2 минг бошга яқин зотли қорамол, 300 бош наслли эчки боқилмоқда. Илғор технологиялар асосида иш ташкил этилган хўжаликда маҳсулдорлик жуда юқори. Ҳар бир сигирдан кунига 25–28 литр, эчкидан 3–3,5 литр сут соғиб олинмоқда. Умуман, хўжалик томонидан сутни қайта ишлаш корхоналарига бир кеча-кундузда қарийб 20 тонна сут етказиб берилмоқда.

Давлат раҳбари фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. Германиядан келтирилган зотдор эчкиларни боқиш жараёни, мамлакат иқлимига мослашиши билан қизиқди.

Давлат раҳбарига кўрсатилган лойиҳага кўра, 700 бош наслли эчки олиб келиш орқали янги тармоқ йўлга қўйилади. Истиқболи юқори баҳоланаётган мазкур лойиҳани жорий йилда ишга тушириш мўлжалланмоқда.

«Чорвачилик сердаромад соҳа ҳисобланади, буни унутмайлик», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?