Австралиянинг Мельбурн шаҳри аэропортидан учиб чиққан Malaysia Airlines авиакомпанияси лайнерини портлатиш билан таҳдид қилган эркак самолёт бортида хавф туғдиришда айбланди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шунингдек, у ёлғон ахборот беришда айбланмоқда. Ҳар бир айблов бўйича унга ўн йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.
Илгарироқ хабар қилинганидек, Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 лайнери Мельбурн – Куала-Лумпур рейсини амалга ошираётган пайтда парвоз бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб қайтишга мажбур бўлди. Йўловчилардан бири учувчилар кабинасига киришга урингани бунга сабаб бўлди. Йўловчи бомба ҳақида огоҳлантирган, шунингдек, қўлида электрон ускуна борлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)