Кобул марказида 31 май куни содир бўлган теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони юз кишидан ошди. Бу ҳақда, Tolo News агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ярадорлар сони 600 кишига етди.
Охирги марта Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 90 киши ҳалок бўлганини ва 380 киши яраланганини тасдиқлаган эди.
Портлаш Германия элчихонаси яқинида рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль портлатилган.
Изоҳ (0)