Молдованинг Москвадаги элчихонасида ишловчи беш ходим уч кун ичида мамлакатни тарк этиши талаб қилинди. Бу ҳақда, Россия ТИВга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам Россиянинг Молдовадаги бир неча дипломати мамлакатдан чиқариб юборилган эди. Гарчи Молдова президенти Игорь Додон мазкур можарода Россия тарафини олган бўлса-да, расмий Москва бунга жавобан мамлакатдан молдовалик дипломатларни чиқариб юборишга қарор қилди.
Элчихонанинг маслаҳатчи-элчиси Николай Мийня ТИВга чақирилиб, унга тегишли нота топширилди. Хабарномада таъкидланишича, расмий Москва шу йўл билан Кишинёвни бу каби дипломатик кураш самарасиз эканлигига кўндиришга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)