Click компанияси Telegram мессенжери орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини ишга туширди. Бу ҳақда компания расмий сайти маълум қилди.
«Click компанияси ўз фойдаланувчиларига Telegram иловасида тўловларни амалга ошириш имкони жорий қилинганини мамнуният билан хабар беради!», — дейилади хабарномада.
@clickuzbot боти ёрдамида мобил алоқа, интернет, телевидение ва телефония хизматлари учун тўлов амалга ошириш мумкин. Лекин ушбу хизматлар рўйхати доимий равишда кенгайтириб борилади.
Хавфсизлик масаласи ҳам четлаб ўтилмади. Бот билан мулоқот жараёнларида карта маълумотларининг хавфсизлик стандартларининг талаблари бажарилиб келинмоқда.
Изоҳ (0)