Америкалик машҳур сенатор Жон Маккейннинг фикрича, Россия ИШИД террорчи гуруҳидан кўра глобал хавфсизликка жиддийроқ таҳдид солади. Бу ҳақда у ABC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Ўйлашимча, ИШИД қўрқинчли нарсалар қилиши мумкин, ва мен ислом дини билан бўлаётган ишлардан хавотирдаман. Мен умуман кўп нарсадан хавотирдаман. Аммо айнан руслар демократиянинг фундаментал асосларини бузишга уринди ва АҚШдаги сайлов якунларига таъсир ўтказди», — маълум қилди сиёсатчи.
Маккейн, шунингдек, бу хатти-ҳаракатлар Франциядаги президент сайловида давом этганини айтиб ўтди.
Шу билан бирга, сенатор бунинг исбот-далилини ҳозирча кўрмаганини тан олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)