Туркиянинг ҳукуматга садоқатли Yeni Akit газетаси бош муҳаррири Қодир Демирел Истанбулда пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда Hurriyet Daily News хабар бермоқда.
Айтилишича, Демирел, унинг қизи Эсма ва куёви Жамил Ёвуз Қаранфил ўртасида оилавий жанжал бошланиб, муштлашув ва пичоқбозликка айланиб кетган.
Натижада Қаранфил хотини ва қайнотасини пичоқлаб қўйган. Демирел олинган яралар оқибатида вафот этган, қизи эса оғир аҳволда шифохонага етказилган. Операциядан сўнг унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Қотил воқеа жойидан қочиб кетган, полиция уни қидирмоқда.
Изоҳ (0)