АҚШ президенти Дональд Трамп Россия вакиллари билан алоқадорликда айбланган катта маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнерга тўлиқ ишонади. Америка етакчисининг мазкур баёноти 28 май, якшанба куни The New York Times газетаси томонидан тарқатилди.
«Жаред мамлакат учун ажойиб ишлар қилмоқда. Мен унга тўлиқ ишонаман. Уни ҳамма ҳурмат қилади ва у мамлакатимиз учун миллиардлаб доллар тежовчи дастурлар устида ишламоқда», — дейилади Трамп баёнотида.
Бундан ташқари, Америка етакчиси Кушнер «жуда яхши одам» эканлигини таъкидлайди.
26 май куни The Washington Post газетаси разведка ҳисоботи Кушнер ва Россиянинг Вашингтондаги элчиси Сергей Кисляк Трампнинг ўтиш жамоаси ва Кремль ўртасида «махфий ва хавфсиз алоқа канали»ни яратиш эҳтимолини муҳокама қилганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)