Россиянинг Молдовадаги элчихонасида ишловчи беш нафар дипломат мамлакатдан чиқариб юборилади. Бу ҳақда, NewsMaker нашрига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Россия элчиси Фарит Мухамецҳин Молдова расмийлари бу ҳақда 29 май куни хабарнома йўллаганини билдирди.
Дипломатлар мамлакатни бир сутка мобайнида тарк этиши талаб этилади.
Чиқариб юборилаётган дипломатлар орасида ҳарбий атташе ёрдамчиси Александр Грудин ҳам бор.
2017йил мартида парламентнинг собиқ депутати Юрий Болбочану қўлга олинди. Прокуратурага кўра, у ўз мамлакати зиёнига ишлаб, Грудинга ахборот етказиб берган. Ўз хизматлари учун депутат 100–1000 доллар олиши айтилган эди. Болбочануга нисбатан айғоқчилик ва ватанга хиёнат моддалари бўйича иш очилган эди.
Молдова президенти Игорь Додон мамлакат ТИВ хатти-ҳаракатларини кескин танқид қилди.
«Молдова дипломатия томонидан амалга оширилган ушбу қадамлардан чуқур ташвишда эканлигимни айтишни истайман. Бу ҳаракатларни қатъиян қоралайман. Бу, афтидан, Ғарбнинг буюртмаси асосида қилинган. Балки океан ортидан, президентура ва Кремль ўртасида ниҳяот конструктив ва самарадор мулоқотга эришилганидан ташвидаги одамлар томонидан қилингандир», — деди давлат раҳбари.
Россия ТИВ ҳам дипломатларнинг чиқариб юборилишини парадоксал ва намойишкорона қадам дея баҳолади.
Изоҳ (0)