Грузия Шимолий альянс аъзоси бўлишга қатъий қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Георгий Квирикашвили НАТО Парламент Ассамблеяси сессияси мажлисида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
У Грузия ва НАТОнинг фаол ҳамкорлиги охирги йилларда юқори даражага эришганлигини таъкидлади. «Грузия НАТОга аъзо бўлишга қатъий қарор қилди. Биз альянсга интеграция жараёнини фаол давом эттирамиз, шу йўналишдаги ислоҳотларни давом эттирамиз», — дея таъкидлади вазир.
Раис Паоло Алли НАТО Парламент Ассамблеяси Грузиянинг Шимолий альянсга аъзо бўлиш қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Парламент Ассамблеяси раиси охирги 15 йил давомида НАТО ассамблеяси Грузиянинг Шимолий Атлантикага оид танлови ва унинг евроинтеграцияга бўлган йўлини доим қўллаб-қувватлаганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)