Таниқли америкалик актёр Жон Траволта ўзининг Boeing 707 лайнерини Австралиянинг тарихий самолётларни тиклаш билан шуғулланадиган жамиятига совға қилди. Бу ҳақдага баёнот артистнинг расмий сайтида жойлаштирилди.
«Мен ушбу тарихий баёнотни беришдан жуда мамнунма: севимли Boeing 707 самолётим Австралияда, Сиднейдан 140 километр жанубдаги Албион-Паркда жойлашган тарихий самолётларни қайта тиклаш жамиятига (Historical Aircraft Restoration society, HARS) совға қилинади», — дейилади баёнотда.
Траволта унинг самолёти 1964 йилдан Австралиянинг Qantas авиакомпаниясида ишлатилгани, шундан сўнг хусусий фойдаланиш учун қайта жиҳозланганини эслатиб ўтди.
«Самолётни қайта тиклаш учун кўп ишлаш талаб қилинади. Аммо HARS вакилларининг кўзларида иштиёқни кўрдим, шу боис шубҳам йўқ — бу гўзал самолёт яна ҳавога кўтарилади», — хулоса қилди актёр.
Изоҳ (0)