27 май куни Сенатнинг 10-ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги янги элчиси тасдиқланди. Бу Фарҳод Арзиев бўлди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
«2017 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 10-ялпи мажлисида Фарҳод Арзиев Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тасдиқланди», — дейилади хабарда.
Фарҳод Арзиев илгари Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.